Мамлакатимизда ҳарбий хизмат нуфузини юксалтириш ва Қуролли Кучларимиз жанговар шайлигини янада ошириш мақсадида қўшинларни ёш ва салоҳиятли кадрлар билан тўлдириш, ҳарбий хизмат ўташ учун қулай шароитлар яратиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

"Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорга асосан ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклидаги таълим йўналишларига давлат гранти асосида белгиланган умумий қабул квоталарининг беш фоизи миқдорида давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталари ажратилади. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила-аъзолари саломатлигини таъминлаш бўйича зарур шароитлар яратилди. Уй-жойга муҳтож оилалар белгиланган тартибда уй-жой билан таъминланмоқда.

"Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ айрим мутахассисликлар бўйича лавозимларга ҳарбий хизматчиларни тайинлаш территориал тамойилга асосан амалга оширилиши белгиланди. Шунингдек, миллий менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда оилада битта ўғил бўлиб, қолганлари қиз фарзанд бўлса ҳам бу йигитларга ота-онаси яшайдиган ҳудудда хизмат қилиш имтиёзи, ижобий тавсияга эга, вакант лавозимлари йўқлиги сабабли берилган ҳарбий унвонида хизмат муддатини камида иккитасини ўтаган офицерларга лавозим бўйича бир поғона юқори турувчи ҳарбий унвон берилиши, ҳар йили ҳарбий хизматчиларнинг навбатдаги таътилига, хизмат йилларининг тақвим ҳисобига кўра қўшимча тарзда 5, 10, 15 суткалик таътиллар берилиши каби имтиёзлар яратилди.  

Хулоса қилиб айтганда, кучли ижтимоий ҳимоя, ўз навбатида, офицер ва аскарларимизнинг фидойилик, бурчга садоқат билан хизмат қилиш, ўзининг профессионал тайёргарлигини ошириб бориши учун замин яратмоқда. Ватан ҳимоячиларининг ҳарбий хизматга бўлган ёндашуви тубдан ўзгарди, ҳарбий қисмларда масъулият ва интизом мустаҳкамланди, барча ҳарбийлар қалбида ўз Ватани билан фахрланиш ва ғурурланиш ҳисси янада ортди

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/CAmVU9e_Rcc" title="Harbiy xizmatchilar ijtimoiy himoyasini taʼminlashga yuksak eʼtibor qaratilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Н.Абдувоитов ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий хизматчилар ижтимоий ҳимоясини таъминлашга юксак эътибор қаратилмоқда (+видео)