Сирдарё вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида “Армия ва халқ – бир тану бир жон” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари, нуронийлар, фахрийлар, ОАВ вакиллари иштирок этган тадбир Қуролли кучлар тизимидаги ислоҳотлар самарасига бағишланди.

Йиғилганлар Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Қуролли Кучлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аскар ва офицерлар учун яратилган шарт-шароит, имтиёзлар хусусида сўз юритишди.  

- Тадбир доирасида ҳарбий қисм ётоқхонаси, спорт майдони, ҳарбийлар учун қурилиб фойдаланишга топширилган янги турар-жой билан танишиб, аскар ва офицерлар, уларнинг оила аъзолари билан яқиндан  суҳбатлашдик, –  дейди тадбирда иштирок этган Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Холмурод Салимов. 

–  Шунингдек, ҳарбий қисм кутубхонасига уюшмамиз томонидан тайёрланиб нашр этилган  “Ёш юраклар садоси”, “Умид ёғдуси” тўпламлари, Ички ишлар вазирлиги бирлашган таҳририяти томонидан чоп қилинган “Халқ ва армия – бир тану бир жон” китоби ҳамда бир гуруҳ сирдарёлик журналист-ижодкорларнинг асарларидан туҳфа қилдик.  

Тадбир давомида ватанни мадҳ этувчи шеърлар ўқилиб, куй-қўшиқлар янгради.

Мафтуна Каримова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий қисмдаги тадбир доирасида армия кутубхонаси бойиди