Президентимиз раислигида 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши ҳамда Хавфсизлик кенгаши томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида Шеробод туманидаги ҳарбий қисмда ёш ватанпарвар парашютчилар тўгараги иш бошлади.

Шу муносабат билан Термиз ҳарбий прокуратураси, Жанубий оператив қўмондонлиги, туман ҳокимлиги, Сурхондарё вилояти мудофаа ишлар бошқармаси ҳамда бошқарма ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш маркази ҳамкорлигида мактаб ўқувчилари ва уюшмаган ёшлар учун фестиваль ташкил этилди.  

Тўгаракнинг тантанали очилиш маросимида Термиз ҳарбий прокурори, адлия полковниги Шукуржон Тошматов мамлакатимизда ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаб, уларнинг юртга садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат туйғусини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 27 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг мазмун-моҳияти хусусида атрофлича фикр юритди.

Янги тўгаракда ҳарбий хизматчилар ҳафтада икки кун ёш ватанпарвар парашютчиларга назарий ва амалий билим беради. Ҳарбий соҳага қизиқиш ва интилиши бор ёшларнинг кўникмаларини оширишга кўмаклашади.

– Бу каби тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш Хавфсизлик кенгаши томонидан ҳам белгилаб берилган, – деди ҳарбий қисм взвод командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, капитан Улуғбек Мўминов. – Тўгаракнинг дастлабки иш кунида ёшларга унинг мақсад ва вазифалари тўғрисида етарли маълумот бердик. Парашютдан сакраш ва уни йиғиш қоидаларини кўрсатдик. Тўгарак ўқувчилар ва уюшмаган ёшларда катта қизиқиш ўйғотди.  

Ҳарбий қисмда ўзига хос байрамга айланган тадбирда вилоятнинг барча туманларидан 1 минг 500 дан ортиқ мактаб ўқувчиси, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказида таълим-тарбия олаётган ва уюшмаган ёшлар иштирок этди.

Тадбирда парашютдан сакраш бўйича амалий машғулотлар кўргазмаси ўтказилди. Ёшлар велопойга, мотокроссда ҳаракатланиш жараёнларини мароқ билан кузатди. Ватанимиз ҳимоячиларига яратилган замонавий шароитлар билан яқиндан танишди.

– Ҳарбий қисмга келиб, бир куним жуда сермазмун ўтганидан қувончим чексиз, – деди Шеробод туманидаги 12-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Бобурбек Абдураҳмонов. – Бу ердаги ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳалар ва парашютни шу пайтгача телевизорда кўрган эдим. Бугун уларнинг барчасини ўз қўлларим билан ушладим. Ҳарбий акаларимизнинг осмондан парашютда ўзини ташлашларини мароқ билан кузатдим. Жанговар техникалар, турли ўқотар қуроллар билан яқиндан танишдим. Биз учун ташкил этилган парашют тўгараги менда қизиқиш уйғотди. Энди бу ерга тез-тез келиб, парашютдан сакрашни зўр ўрганиб оламан. Келажакда ҳарбий бўлсам, бу менинг хизмат давримда қўл келишига ишонаман.  

Тадбирда ҳарбий хизматчилар кўргазмали жанговар чиқишларини, ўқувчи-ёшлар турли спорт беллашувларини намойиш этди. Ҳарбий оркестр томонидан Ватан, тинчлик ва меҳр-муҳаббат тараннум этилган куй-қўшиқлар куйланди. Ҳарбийлар “Алпомиш” достонидан парчалар ва термаларни маҳорат билан ижро этиб, ёшларга ўзгача шавқ-шавқ улашди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий қисмда ёш ватанпарвар парашютчилар тўгараги ташкил этилди