Жиззах вилояти Ёшлар инновацион марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах ва Сирдарё вилоят Кенгашлари ташаббуси билан ҳарбий қисмлардаги бошланғич ташкилот етакчилари учун ўқув-йиғин ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши ахборот хизмати маълум қилди.

Ўқув-йиғинда Жиззах вилоят Кенгаши раиси Абдураҳмон Раббимов маъруза қилиб, бошланғич ташкилотларнинг мақсад ва вазифалари, айниқса, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги ўрнига тўхталди. Шунингдек, 2025 йилнинг саккиз ойи давомида ёшларга оид давлат сиёсати доирасида амалга оширилган ишлар ва йил якунига қадар ҳарбий хизматчилар ҳамда куч тузилмалари ходимлари учун режалаштирилган тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Мазкур ўқув-йиғин Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Унда ёшлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик, сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан таништирилди, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини юксалтириш ҳамда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.

— Бундай ўқув-йиғинлар биз учун катта тажриба бўлмоқда. Жиззахлик ҳамкасбларимизнинг иш усуллари ва янги ташаббуслари билан танишдик. Айниқса, ҳарбий қисмларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича амалий таклифларни алмашдик. Бу ҳамкорлик келгуси ишларимизда ҳам  самарали ёрдам беришига ишонаман, — деди капитан Фурқат Азимов.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий қисм ёшлар етакчилари тажриба алмашишди