ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида мактабларда ўқувчиларга камида икки хорижий тил ва битта касб-ҳунар ўргатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан журналист ва блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқот аввалида мавзу юзасидан бошқарма ходимлари маърузаси тингланди.
[gallery-13309]
Таъкидланганидек, вилоятдаги мавжуд 948 та мактабда мавжуд имкониятдан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларга икки хорижий тил ҳамда битта касб-ҳунар ўргатилишини босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда. Бунинг учун ҳозирга қадар 225 та мактабда тўгараклар ташкил этилган. Шу билан бирга барча мактабларнинг 400 мингдан зиёд юқори синф ўқувчилари таълим масканининг ўзида маълум бир касб сирларини ўрганмоқда.
Иштирокчилар тадбирда ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА