Пойтахтимизда Президентимиз раислигида жорий йилда уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш борасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Йиғилишда якка тартибда уйлар қуриш бўйича бажариладиган вазифалар кўриб чиқилди. Хусусан, ўтган йилги Андижон тажрибасидан келиб чиқиб, фуқароларга якка тартибдаги уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.

Бунда, кредит бир йиллик имтиёзли давр билан 20 йилга ажратилиб (ўртача 240 миллион сўм), эҳтиёжманд аҳоли учун фоизнинг бир қисми субсидия сифатида тўлаб берилади.

– Бу тизим асосида кредитлар жорий йилда ҳар бир вилоятда камида 500 тадан хонадонга ажратилади. Вилоят ҳокимлари жойлардаги аҳволдан келиб чиқиб, қайси туманда қанча оилага бундай кредитларни ажратишни ўзлари ҳал қилади, – деди давлатимиз раҳбари.

Қурилаётган уйларнинг сифатига алоҳида эътибор бериш зарурлиги айтилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир вилоятда якка тартибда уй-жой қуриш учун имтиёзли кредитлар ажратилади