Сирдарё вилоятида 2025-2026 йил куз-қиш мавсумига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилиш ҳам шу масалага бағишланди. Тадбирда масъулларга аниқ ва манзилли вазифалар юклатилди. Жумладан, ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимлиги ҳудудида камида 500-1000 тонна сиғимли омбор ва совуткичли мажмуаларни барпо этиш қатъий белгиланди.

Айни пайтда вилоятда 45 та омбор ва совуткичли инфратузилма мавжуд. Бироқ, Ширин шаҳри ва Оқолтин туманида бундай иншоотлар йўқ.  

Мажлисда вилоят ҳокими энди омборсиз ҳудуд қолмаслигини, ҳар бир туман ўз озиқ-овқат захираси учун шахсан жавоб беришини таъкидлади.

Озиқ-овқат маҳсулотларини захирага жамғариш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу йўналишдаги ишларни тизимли ва самарали ташкил этиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар билан шартномалар тузиш, молиявий манбаларни белгилаш ҳамда захирага қабул қилинган маҳсулотларни сифатли сақлаш имкониятига эга омборхоналарни мавсум учун шай ҳолатга келтириш вазифалари белгилаб олинди.

Ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги  масаласи ҳам муҳокама  қилинди. Жорий йилда вилоятда 59 та умумтаълим мактаби, 19 та боғча ва 6 та тиббиёт муассасасини мавсумга тайёрлаш режалаштирилган. Таъмирга муҳтож объектларда эса кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

[gallery-23964]

Масъулларга қурилиш материалларидан самарали фойдаланиш, жараёнларни тезкорлик билан мувофиқлаштириш ҳамда барча таъмирлаш ишларини жорий йилнинг 1 сентябрига қадар тўлиқ якунлаш учун қатъий топшириқ берилди. Куз-қиш мавсуми даврида вилоят бўйича жами 13,7 минг тонна кўмир талаб этилиши кутилмоқда. Шу мақсадда “Кўмир таъминот” МЧЖ билан тегишли шартнома тузилган. Ижтимоий объектларга кўмирни белгиланган муддатда етказиб бериш, шунингдек, бутун жараённи доимий мониторинг қилиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.

Йиғилиш якунида вилоят ҳокими барча раҳбарлардан тайёргарлик ишларини кечиктирмасдан бошлаш, назоратни кучайтириш ва юқори масъулият билан фаолият юритишни талаб қилди.

– Ҳозирдан тайёргарлик кўрилса, қиш тинч ва беталафот ўтади. Бу халқ фаровонлиги, болалар хавфсизлиги ва келажак авлод саломатлиги учун ҳал қилувчи масала, – деди Эркинжон Турдимов.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/FTHZUViBGPY" title="Har bir tumanda 500–1000 tonna sig‘imli ombor va sovutkichli majmualar barpo etiladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ғулом Примов,

Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир туманда 500–1000 тонна сиғимли омбор ва совуткичли мажмуалар барпо этилади (+видео)