ЎзА КУЗАТУВИ: Ўзбекистон амалдорлари ҳафта давомида қандай ишлар билан шуғулланди?

Олис ҳудудларда йиллар давомида эътиборсизлик сабаб келиб чиққан муаммоларнинг асосий қисми ҳамон ўз ечимини кутмоқда. Ҳар бир раҳбарнинг зиммасига одамларнинг муаммосини эшитиш, уни ҳал қилиш каби катта ва масъулиятли топшириқ юклатилган. Зеро, Президентимиз «Раҳбарлар халқнинг хизматкори бўлиши керак», деган қатъий талабларни бежиз илгари сурмаган.

ЎТГАН ҲАФТА...

Ўзбекистон Республикаси Иннловацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ўтган ҳафтани фундаментал лойиҳа раҳбарлари билан учрашувдан бошлади.

Шунингдек, 18 апрель куни Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йилда амалга ошираётган ишлари ва режалари бўйича вазир Иброҳим Абдураҳмонов иштирокида очиқ мулоқот онлайн трансляция орқали ўтказилди.

Тақдимот «Илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидаги Миллий сиёсати (2022-2030 йй.)” лойиҳасининг тақдимотига бағишланди.  ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган.  

Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилди.  Мутасаддиларнинг Қашқадарё вилоятига ташриф давомида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Нишон туманида тиббий зулукларни кўпайтиришни йўлга қўйиш лойиҳаси билан танишди.

Шунингдек, вазир Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида талаба, ёш олимлар ва докторантлар учун очиқ мулоқот тарзидаги сайёр қабулини ўтказди.

Шундан сўнг Иброҳим Абдураҳмонов Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг «Муқобил энергия манбалари илмий инновацион» полигонига ташриф буюрди. У ерда институтнинг ёш ўқитувчи ва олимлари томонидан яратилган инновацион ишланмалар ва қурилмалар билан танишди.

Вазир Қашқадарё вилоят Нишон туманига ташрифи чоғида туман ҳокими М. Ҳайитмуродов ва туман прокурори Ш. Умрзоқов билан учрашди ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган ободонлаштириш ишлари ва зарурий инфратузилмаларни ташкил қилиш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Жараён давомида Иброҳим Абдураҳмонов Нишон туманида ишлаб чиқарилаётган "Climate control" пардаси лойиҳаси жараёни, “Freelancers academy” МЧЖ томонидан ташкил этилган IT ва архитектура соҳасига ўқитиш фрилансерлик хизматининг ўқув жараёнида иштирок этди.

Нишон инновацион туманидаги ташрифи доирасида янтоқ ва қамишдан фойдаланиб, гидропоника усулида тайёрланадиган хомашё асосида чорвачилик, балиқчилик ҳамда паррандачилик хўжаликлари учун инновацион омихта ем ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди.

Бугун раҳбарликнинг самарали йўлларини топиш, бошқарув тизимини тўғри йўлга қўйиш мамлакатимиз тараққиётининг устувор йўналишларидан биридир. Раҳбарлик фаолияти тўғри режалаштирилсагина, давлатимиз ва халқимиз олдида турган кўплаб муаммолар ўз ечимини топади.

Муҳайё Тошқораева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир раҳбар зиммасига одамларнинг муаммосини ҳал қилиш масъулияти юклатилган