Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева АОКАда ўтказилган брифингда ижтимоий тармоқлар орқали йўлланган мурожаатлар юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижаларини маълум қилди.

Унга кўра, Қўқон шаҳридаги 8-давлат мактабгача таълим ташкилотида жорий йилнинг 16 июль куни Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиш ўтказилган.  

 Ўрганиш давомида мазкур боғчада меҳнат ва ижро интизоми таъминланишида бир қатор қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйиб келинаётганлиги, энг ачинарлиси, ташкилотда жами 28 нафар тарбияланувчи йўлланмасиз, яъни ноқонуний равишда тарбияланиб келинаётганлиги аниқланган. Бу – ноқонуний равишда қабул қилинган 28 нафар боланинг ташкилотга қонун талаблари асосида қабул қилинган тарбияланувчиларга ажратилган озиқ-овқат маҳсулотлар ҳисобидан овқатлантирилишига сабаб бўлган.  

 Юқоридаги ҳолатлар Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармасининг Касаба уюшмаси йиғилишида муҳокама қилинганида 8-давлат мактабгача таълим ташкилотида йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатлари тўпланган ҳужжатлар ва ходимларнинг тушунтириш хатлари асосида ўз тасдиғини топган. Шунингдек, ўрганиш натижалари бўйича ташкилот директори Н.Шукурова томонидан тақдим қилинган тушунтириш хатида, ҳақиқатдан ҳам ўрганишда аниқланган қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйганлиги маълум қилиниб, аниқланган ҳолатларни 3 кун муддатда бартараф этилиши ва бошқармага ахборот бериши билдирилган.  

 Аммо Н.Шукурова ўз тушунтириш хатида маълум қилган муддат давомида аниқланган ҳолатларни бартараф этиш чоралари кўрмаган. Ҳатто бошқарманинг тушунтириш бериш ва Касаба уюшмаси йиғилишида иштирок этиш юзасидан чақирувларига сабабсиз муносабат билдирмасдан келган.  

 Юқоридагиларга кўра, Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси Касаба уюшмаси томонидан М.Шукурова билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 4-бандига асосан бекор қилиш учун розилик берилганлиги боис, 8-давлат мактабгача таълим ташкилоти директори Н.Шукурова билан бошқарма ўртасида тузилган меҳнат шартномаси жорий йилнинг 24 август куни 178-сонли буйруқ билан бекор қилиниб, Н.Шукурова эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.  

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамон ислоҳотлар моҳиятини тушунмаётган боғча мудиралари бор