Ўзбекистон Нотариал палатаси ҳамда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург давлат университети (СПбДУ) ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Мазкур Меморандум — биринчи хорижий олий ўқув юрти имзоланган меморандум ҳисобланади.
СПбДУнинг халқаро фаолияти бўйича проректори С.В.Андрюшин ҳамда Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Д.Ашуров томонидан имзоланган ушбу ҳужжат тарафлар томонидан қуйидаги йўналишларни ривожлантиришни ўз ичига олади.
Хусусан, меморандум илмий лойиҳаларни амалга ошириш, ўқув ва илмий тадбирлар, курслар, конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ташкил этиш, илмий тажриба алмашиш, библиографик материаллар ва томонларни қизиқтирган бошқа маълумотларни алмашлаш борасида ҳамкорликни ташкил этишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Нотариал палатаси мамлакатимизда юрист кадрларни тайёрлайдиган 8 та олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаган.
ЎзА