Судья кадрларни танлашда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш борасида онлайн халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

Халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ, Европа Кенгаши, Жаҳон банки ҳамда Қозоғистон Республикаси Судьялар кенгаши томонидан ташкил қилинган онлайн давра суҳбатида бир қатор хорижий давлатлар бу борада ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров иштирок этиб, судья кадрларни тайёрлаш, номзодларни судьялик лавозимига танлаш ва тайинлаш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ҳақида батафсил маълумот берди. 

Жумладан судьяликка номзодларни имтиҳондан ўтказиш жараёни Интернет тармоғи орқали онлайн тарзда кўрсатилмоқда. Хусусан, номзодлар томонидан имтиҳон билетларини танлаб олишда инсон омили тўлиқ бартараф этилган ҳамда имтиҳон жараёнини барча номзодлар томонидан бевосита кузатиб бориш имконияти яратилган.

Келгусида номзодларни танлашда электрон психологик тест ҳамда судьяларнинг касбий фаолиятини баҳолашда шаффоф электрон рейтинг тизимини жорий қилиш борасида изланишлар олиб борилмоқда. 

Тадбир давомида судьяларни танлашда шаффоф тизим яратилгани малакали кадрларни танлаб олишда муҳим экани  таъкидланди. 

Муаттар Бурҳонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро ташкилотлар судьяларни танлашдаги Ўзбекистон тажрибаси билан танишди