Ҳар қандай меҳнат жамоасида ходимларинг хавфсизлигини таъминлаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш долзарб масалалардан биридир. Зеро, иш жойида ишчи ходимларни касбий хавф-хатарлардан ҳимоялаш, меҳнат қонунчилигига риоя этиш инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда ҳам муҳим.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Халқаро меҳнат ташкилотининг ишчиларни иш жойида ҳаво ифлосланиши, шовқин ва тебраниш туфайли вужудга келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоялаш тўғрисидаги 148-сонли Конвенциясини (Женева, 1977 йил 20 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.  

Хўш, ушбу ҳужжатнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти нимада, уни ратификация қилиш Ўзбекистонга нима беради? Бу борада депутат Нодир Тилаволдиев қуйидагиларни таъкидлади:  

– Халқаро меҳнат ташкилотининг 5 та боб ва 24 та моддадан иборат 148-сонли Конвенциясининг мақсади миллий қонунчилик ёки қоидалар орқали иш жойларида ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебраниш туфайли вужудга келадиган касбий хавф-хатарлардан огоҳлантириш, уларни чеклашга ҳамда ушбу хатарлардан ҳимояланишга йўналтирилган чоралар қабул қилинишини белгилайди.  

Ушбу Конвенция 47 та давлат томонидан ратификация қилинган. Германия, Франция, Италия, Буюк Британия каби Европа давлатлари ҳамда МДҲ мамлакатларидан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон Республикалари ва Россия Федерацияси шулар жумласига киради.  

Конвенциянинг ратификация қилиниши иш жойларида меҳнат шароитларини, жумладан, зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларини, меҳнат жараёнларининг оғирлиги ва тиғизлигини, асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфини баҳолаш, қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлаштириш мақсадида аттестациядан ўтказишни назарда тутади.  

Ўзбекистоннинг мазкур Конвенцияга қўшилиши Халқаро меҳнат ташкилоти экспертлари ҳамкорлигида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро стандартларни миллий қонунчилигимизга жорий этиш бўйича изчил чораларни кўришга хизмат қилади.   

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро меҳнат ташкилотининг 148-сонли Конвенциясини ратификация қилиш Ўзбекистонга нима беради?