Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро математика мусобақасида ўзбекистонлик ўқувчилар 18 та медални қўлга киритди

26-31 июль кунлари Ҳиндистонда бўлиб ўтган Халқаро математика мусобақасида ўзбекистонлик ўқувчилар 3 та олтин, 4 та кумуш ва 11 та бронза медалини қўлга киритди.

Ёш математиклар мусобақасида 30 та давлатдан 576 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси 8 нафар иқтидорли ёшлардан иборат бўлиб, уларнинг барчаси совриндорлар қаторидан жой олди.  

Шунингдек, ихтиёрий равишда ота-онаси ва устозларининг ташаббуси билан иштирок этган ўқувчилар орасидан 10 нафари муваффақиятли иштирок этди ва тақдирланди.  

Н.Усмонова,

ЎзА