27–30 июнь кунлари Жиззахда бўлиб ўтадиган II Халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Айни кунларда анжуман доирасида ҳар бир ҳудуд ўз миллий бурчаги билан иштирок этишга ҳозирланмоқда.
Тадбир доирасида халқаро мусиқа ярмаркаси, мақом санъатига оид турли кўргазмалар, жумладан, миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, фотосуратлар намойиши ҳамда ярмаркалари ташкил этилиши кўзда тутилган.
Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири Бегисбай Темирбаев ҳамда Самарқанд вилояти маданият бошқармаси бошлиғи Ориф Хаитов анжуманга тайёргарлик жараёни ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/0Rg-UZ9xols" title="Xalqaro maqom sanʼati anjumaniga tayyorgarlik avjida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА