Сайлов-2021

Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссиясининг узоқ муддатли кузатувчилари Аднан Хабул ва Бенедикт Контэман хоним 8-Сирдарё округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишди.

Халқаро кузатувчилар округ сайлов комиссияларининг таркиби, фаолияти, номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тадбирлари, уларга қонунчилик талаблари асосида тенг шароитлар яратиб бериш масалалари ҳамда сайлов жараёнини бошқаришда ахборот тизими, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати билан қизиқди.

8-Сирдарё округ сайлов комиссияси раиси Жамшидхон Нуритдинов меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси жараёнлари, округ сайлов комиссияси ваколатлари ва олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил сўзлаб берди.

– Ўзбекистонда ўтаётган сайловолди тайёргарлик ишлари ва сайлов жараёнини кузатишда биринчи марта иштирок этаяпман, – дейди Бенедикт Контэман хоним. – Президент сайлови сайлов Кодекси асосида ташкил этилаётгани Ўзбекистонда сайлов тизимининг очиқ, ошкора ва демократик тамойилларга тўла мос келишини кўрсатади. – Қадимий Сирдарё дарёси ҳақида кўп эшитган эдим. Сафаримиз давомида ушбу дарёни ўз кўзим билан кўриб мамнун бўлдим.

Ш.Суяров, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро кузатувчилар 8-Сирдарё округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишди