Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови кўтаринки руҳда давом этмоқда. Мамлакатимиздаги сайлов жараёнларини 800 дан ортиқ хорижий ва халқаро кузатувчилар кузатиб бормоқда.
Германиянинг “Berliner Telegraph” газетаси мухбири Татьяна Хеккер хоним юртимиздаги сайлов жараёнлари ва сайловчиларнинг сайловга муносабати хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
— Биз кеча Бухоро шаҳрида иккита сайлов участкасида бўлдик. Участкаларда қонунчилик доирасида тайёргарлик ишлари йўлга қўйилган, сайлов кабиналари, сайлов қутилари жойлаштирилган.
Бухоро тарихий шаҳар. Биз кўчаларда, бозорларда одамлар билан мулоқот қилдик. Улар билан суҳбатлашганимизда фуқаролар сайловга тайёр эканликларини, уларнинг овози эртанги тараққиёт учун, болаларининг келажаги ҳамда мусаффо экология учун муҳим эканини алоҳида таъкидлади. Бу жуда ҳам қувонарли.
Айни пайтда Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказидамиз. Бу ерда ОАВ вакиллари учун барча шароитлар яратилган. МСК Раиси дастлабки брифингда иштирок этиб, маълумотлар берди.
Биз Тошкент шаҳридаги сайлов участкаларига ҳам ташриф буюрамиз. Яна шуни эътироф этиш керакки, биз каби халқаро кузатувчилар учун шароитлар яратилганидан миннатдормиз.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/2WfAuz1mTUg" title="Xalqaro kuzatuvchi saylovchilarning faolligini eʼtirof etdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Муҳтарама Комилова, Ёқуб Мелибоев (видео), ЎзА