Халқаро кредит рейтинги ошди: энди кредитлар арзонлашадими? (+видео)
Жорий йилнинг 3 июнь куни Fitch халқаро рейтинг агентлиги томонидан Ўзбекистон суверен кредит рейтингига бағишланган навбатдаги ҳисобот эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон суверен кредит рейтинги "ББ" даражасида тасдиқланиб, рейтинг кутилмаси “барқарор”дан “ижобий”га оширилган.
Хўш, бу оддий одам учун нимани англатади?
Тасаввур қилинг, банкдан кредит олмоқчисиз. Банк аввал сизнинг тўлов қобилиятингизни баҳолайди. Агар сиз ишончли мижоз бўлсангиз, сизга кредит бериш осонроқ ва қулайроқ бўлади.
Худди шундай, халқаро инвесторлар ҳам давлатларни баҳолаб боради. Фитч агентлигининг янги хулосаси Ўзбекистон иқтисодиёти келгуси йилларда янада мустаҳкамланиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Бу эса хорижий инвесторлар учун муҳим сигнал ҳисобланади. Инвесторлар кўпроқ маблағ киритадиган бўлса, янги корхоналар, ишлаб чиқариш қувватлари ва иш ўринлари пайдо бўлиши мумкин.
Ҳисоботда Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар давом этаётгани, давлат қарзи нисбатан паст даражада экани, иқтисодий ўсиш суръатлари юқорилиги ва халқаро захиралар мустаҳкамлиги ижобий омил сифатида қайд этилган.
Мутахассислар прогнозига кўра, мамлакат иқтисодиёти яқин йилларда ҳам 6 фоиз атрофида ўсишда давом этиши мумкин.
Аммо бу ўзгаришларнинг таъсири эртага ёки бир ойда сезилиб қолмайди. Иқтисодий рейтингнинг яхшиланиши аввало инвесторлар ишончини оширади. Унинг натижалари эса вақт ўтиши билан янги иш ўринлари, бизнес имкониятлари ва иқтисодий фаоллик орқали аҳоли ҳаётига таъсир кўрсатади.
Бугунги видеомизда айнан шу саволга жавоб излаймиз: Фитч берган ижобий баҳо оддий фуқаронинг ҳаётида қачон ва қандай акс этади?
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/0gd6ue6ImNY" title="Xalqaro kredit reytingi oshdi: endi kreditlar arzonlashadimi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Эшмирзаева, У.Тўхтаев, ЎзА