23-26 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамиятининг “Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс асоси” мавзусидаги VIII халқаро конгресси бўлиб ўтди.

Конгресс Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кўмагида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Кинематография агентлиги сингари маҳаллий, ИРСИКА, ТУРКСОЙ каби халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Конгресс тадбирлари ERIELL Group нефть-сервис компаниясининг молиявий ва ташкилий ҳомийлигида ўтказилди. Унда дунёнинг 35 давлатидан 300 га яқин олим ва эксперт, йирик халқаро ташкилотлар вакиллари, жумладан, ТУРКСОЙ бош котиби Султан Раев, ИРСИКА директори Маҳмуд Эрол Қилич, Халқаро Туркий академия президенти Шаҳин Мустафоев қатнашди.

Анжуман қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев табрик йўллади. 

Конгресс давомида 7 та шуъба йиғиши, 1 та форум, 4 та пленар мажлис, 13 та илмий панел йиғилиши, 4 та эксклюзив кўргазма ташкил этилди, 300 дан ортиқ илмий маъруза тингланди.

Ислом цивилизацияси маркази ва WOSCU ҳомийлигида амалга оширилаётган лойиҳалар муҳим маданий, илмий ва технологик ташаббусларни ўз ичига олади. Шу маънода VIII конгресс кашфиётлар ва янгиликлар муҳокама қилинган платформага айланди, десак муболаға бўлмайди. Хусусан, Ўзбекистонда илк бор тақдим этиладиган истиқболли ва долзарб тадқиқотлар орасида “Ўзбекистон Қуръонлари” ва “114 Қуръон” ноёб лойиҳалари, яъни Ўзбекистон ва дунё бўйлаб муқаддас матнларнинг буюк бирлашуви, “Ўзбекистоннинг машҳур олимлари” энциклопедик тадқиқоти ўзбек олимларининг жаҳон илм-фани ва маданиятига қўшган улкан ютуқлари ва ҳиссасини бутун жаҳонга намойиш этди. 

Конгресс ишида “Ал-Фурқон” фонди раҳбари Сали Шаҳсуварининг буюк ватандошимиз Қаффол Шошийнинг нодир қўлёзмалари, Қозоғистон Миллий кутубхонаси ходими Галшат Абикованинг Алишер Навоийнинг қўлёзма ва тошбосма асарлари, италиялик олим Франческо Фиорентинонинг Темурийлар санъатининг сафавийлар даври гиламларига таъсири, Россиянинг “Сила света” компаниясининг Имом Бухорий инновацион музейи учун таклиф этган “Вақт капсуласи”, Текирдоғ университети профессори Халит Эреннинг Туркияда сақланаётган Ўзбекистонга оид Қуръон қўлёзмалари, Кипр институти илмий ходими Мегиа Нилеш Десаннинг Ахсикент ёдгорлиги бўйлаб 3D саёҳатни ташкил қилиш, Ҳиндистондаги Ибн Сино академияси директори доктор Сайид Зиллур Раҳмоннинг Ибн Сино яратган юрак дорисининг ўрганилиши сингари янгиликлар анжуман қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди. 

ТУРКСОЙ ташкилоти билан “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” шиори остида “Ҳамкорликдаги тарихий кино лойиҳаларида дин ва маърифат мавзуси” халқаро кинофоруми ўтказилди ва истиқболдаги режалар муҳокама этилди. Унда Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамкорлигидаги “Тирик тарих” лойиҳаси ҳамда унинг амалга оширилиши бўйича тақдимот ўтказилди. Кино-медиафорум якунида Турк дунёси давлатларининг ягона кино-медиа платформасини яратиш тўғрисида меморандум имзоланди.

[gallery-18916]

Конгрессда “Буюк Бактрия девори” илмий сенсацияси, ТУРКСОЙ медиа ва кино форуми, “Дунёнинг факсимил нашрлари дурдоналари” ноёб кўргазма майдони ва “Туркий халқлар адабиётининг 100 жилддаги дурдоналари”, “Ақл-идрокдаги рақобатчилар, 1000 йил: Беруний ва Ибн Сино ўз Ренессансини қандай яратган” китоби тақдимоти, “Буюк темир йўл” лойиҳаси ва бошқа бир қатор илмий кашфиётлар халқаро жамоатчилик ҳукмига ҳавола этилди.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламлари” анъанавий (71-80-жилдлар) туркумининг 10 та янги жилди тақдимоти иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Ушбу муҳим ташаббуслар Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаш орқали мустаҳкамланади. 

Ҳамкорлар орасида ТУРКСОЙ ташкилоти, ИРСИКА, Туркия Фанлар академияси, Туркий давлатлар академияси, “Ал-Фурқон” Ислом фонди, Туркиянинг Ислом ва санъат музейи, Эрон динлар университети, Ҳиндистон Ибн Батута халқаро маданиятлараро тадқиқотлар маркази, Россия Фанлар академияси Шарқ қўлёзмалари институти ва бир қатор ноширлик уйлари бор.

“Буюк аждодлар мероси– III Ренессанс пойдевори” VIII халқаро конгресси якунида Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази қўшма лойиҳалари бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди. 

Конгресс олдидан ОАВ учун ташкил этилган матбуот анжуманида Ислом цивилизацияси маркази директори, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон Ислом цивилизация маркази Халқаро экспертлар кенгашини тузиш бўйича таклиф билдирган эди. Конгресс якунида ушбу таклиф иштирокчилар томонидан маъқулланиб, Ўзбекистон Ислом цивилизация маркази Халқаро экспертлар кенгаши таркиби тасдиқланди.

Шунингдек, конгрессда Самарқанд декларацияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг янгиланган концепцияси, кейинги йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” қабул қилинди. 

Тўрт кун давомида конгрессда фаол иштирок этган халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва олимлар, хорижлик ҳамкорлар WOSCUнинг “Олтин китоб” халқаро мукофоти билан тақдирланди. 

Конгресс якунида дунёнинг 300 га яқин олими анъанавий тарзда Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаатнома йўллашди. Мурожаатномада Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида жорий қилинаётган кўп қиррали ислоҳотлар, жумладан, мамлакатнинг очиқлиги ва халқаро муносабатларни ривожлантириш, шунингдек, фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш туфайли Ўзбекистон маданий меросини қайта тиклаш ва оммалаштириш бўйича кенг кўламли лойиҳаларни амалга ошириш имкони яратилаётгани қайд этилди. Давлатимиз раҳбарининг айнан таълим, мамлакатимизнинг маданий меросини ўрганиш ва асраш давлатни барқарор тараққий эттириш, маърифатли келажакни қуришнинг кафолати эканлиги борасидаги қараш ва ғоялари қўллаб-қувватланди. 

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро конгресс якунланди: маданий меросни ўрганиш ишлари давом этади