Ўзбек киноси сўнгги йилларда халқаро кинофестивалларда яхши натижаларга эришмоқда. Ёш ва тажрибали киноижодкорлар томонидан яратилган фильмлар дунё томошабинларига манзур бўлмоқда. Улар турли нуфузли танловларда совринли ўринларни эгаллаб, мамлакатимиз кино саноати ривожига ҳисса қўшмоқда.

Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги томонидан жорий йил давомида халқаро кинофестивалларда ғолиб бўлган бир гуруҳ ёш киноижодкорлар рағбатлантирилди.

Тадбирда Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев, Агентлик директори маслаҳатчиси Сайфулло Ражабов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли кинорежиссёр Ҳилол Насимов, киноижодкорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Эслатиб ўтиш лозимки, Музаффархон Эркинов — “Айдинлар” бадиий фильми учун Лондонда ўтказилган “Евроосиё ижодий гилдияси” халқаро кинофестивалида “Энг яхши бадиий фильм” номинацияси ғолиби бўлди.

Дилшодбек Усмонов — “Бу ерларда ҳаёт бошқача” қисқа метражли фильми учун халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан махсус мукофот билан тақдирланган.

Жамшид Нарзиқуловнинг “House” бадиий фильми Покистонда бўлиб ўтган “Peshawar International Film Festival 2025”да “Энг яхши фильм” деб топилган.

Абдулатиф Ҳайдаров — “Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат” ва “Томарис” анимацион фильмлари билан Ҳиндистонда ўтказилган “Global Festival of Journalism & AVGC” халқаро фестивалида “Мукаммаллик учун” номинацияси ғолиби бўлган.

Ўзбек киноижодкорларининг халқаро фестивалларда ютуққа эришиши – бу катта ифтихор. Бу уларнинг меҳнати ва маҳоратининг натижасидир. Бундай ютуқлар бошқа ёшларга ҳам илҳом бериб, янги фильмлар яратилишига туртки беради.

Н.Раҳмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро кинофестивалларда ғолиб бўлган бир гуруҳ ёш киноижодкорлар рағбатлантирилди