Навоий давлат педагогика институтида Россиянинг Астрахань давлат университети билан ҳамкорликда халқаро миқёсда ёшлар ўртасида тажриба алмашиш ва лойиҳа ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган онлайн учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати, Ёшлар иттифоқи фаолияти, ёшларнинг камол топиши учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар, турли танлов ва инновацион лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди. 

– Бугунги кунда Навоий давлат педагогика институти дунёнинг 20 га яқин етакчи олий таълим муассасалари билан ўзаро самарали ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган, – дейди институт ректори Баҳодир Собиров. – Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад талаба-ёшлар бирлашмаларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, шунингдек, ижтимоий, маданий ва илмий соҳаларда тажриба алмашиш, икки томонлама лойиҳа ташаббусларини шакллантириш учун қулай шароит яратишдир. 

Онлайн учрашувда Ўзбекистон, Россия, Озарбайжон, Туркманистон, шунингдек, Каспий минтақасидаги университетларнинг халқаро бўлимлари ходимлари иштирок этди.

А.Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро ҳамкорлик самаралари