ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Гуллар байрами давлатимиз раҳбари ташаббуси билан халқаро фестиваль мақомига эришди. Бунинг натижасида йилдан-йилга турли хорижий давлатлар ва қўшни республикалардан вилоятга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони сезиларли даражада ортди.
Келаси йил 64-бор ўтказилиши режалаштирилаётган фестивалга тайёргарлик доирасида Туркиянинг машҳур парфюмерия маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи компаниялари билан биргаликда Халқаро гуллар фестивали логотипи туширилган атирлар яратилмоқда.
[gallery-19954]
Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев ушбу мақсадда вилоятга ташриф буюрган туркиялик ишбилармонларни қабул қилди. Учрашувда янги яратилаётган махсус атирларнинг дастлабки кўриниши, қутилари ва жозибадорлиги мутахассислар иштирокида муҳокама этилиб, қўшимча ўзгартириш ва таклифлар билдирилди. Ушбу лойиҳадан асосий мақсад фестивалга ташриф буюрадиган меҳмонлар, туристлар учун ўзига хос совға тайёрлашдир. Бу Наманган брендини дунёнинг барча нуқталарига тарқалишига ҳам замин яратади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА