ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон боғи” ёзги амфитеатрида Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг “Очиқ осмон остида” деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов фестиваль ва унинг доирасида анъана тусини олган мазкур концерт дастури ҳақида алоҳида тўхталди.
[gallery-23596]
Концерт дастурини Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти, эл суйган санъаткор Ёдгор Саъдиев ажойиб қўшиқлари билан бошлаб берди.
Концертга бош дирижёр, халқаро танловлар совриндори Алибек Абдураҳмонов бошчилик қилди. Унда Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри, таниқли ва ёш солистлар, жаҳон ҳамда ўзбек композиторларининг машҳур асарлари, кинофильм, сериал мусиқаларидан намуналар ижро этилди. Айниқса, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Бошқирдистон ва Татаристон халқ артисти Женисбек Пиёзов ижросидаги ариялар, опера ва миллий халқ термалари йиғилганларда катта таассурот қолдириб, барчани рақсга чорлади.
Жонли ижродаги қўшиқлар ва акапелла йиғилганларга ўзгача завқу шавқ бағишлади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА