Пойтахтимиздаги "Ўзбекфилм" киноконцерни катта майдонида " Ипак йўли дурдонаси" кинофестивали олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида  Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов қатнашди. Киноижодкорлар  ва журналистларга фестиваль ҳақида маълумот тақдим этилди. Шунингдек, матбуот анжуманида тадбирни онлайн кузатиб турган хорижлик меҳмонлар ҳам чиқишлар қилди.  

Матбуот  анжуманида маълум қилинишича,    «Ипак йўли дурдонаси халқаро фестивалига 400 нафарга яқин киноижодкор ва 37 мамлакатдан 55 нафар таниқли кино юлдуз иштирок этиши режалаштирилган.  

Фестивалнинг очилиш маросимига Озарбайжон, Беларусь, Миср, Исроил, АҚШ, Ҳиндистон, Италия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Полша, Россия, Тожикистон, Туркия сингари давлатлардан  машҳур киноижодкорлар ҳам ташриф буюради.  

«Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш ва ўтказиш тўғрисида»ги Президент қарорига биноан, «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали жорий йил 28 сентябрдан 3 октябргача ўтказилади.  

Узоқ кутилган тадбир – «Ипак йўли дурдонаси» халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими, «Панорама» номи билан машҳур бўлган кинотеатр биносида бўлиб ўтади, у «Киночилар уйи» деб номланди.  Кино мажмуаси ҳудудида фильмларни намойиш қилиш учун бир нечта кинозал, шунингдек, фильмларнинг премьерасини ўтказиш учун мўлжалланган 1890 ўринли Катта кино ва концерт зали мавжуд.  

Бугунги кунга келиб кинотеатрда кенг кўламли реконструкция ишлари олиб борилмоқда:  бино замонавий, юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланмоқда. Бу ерда улкан кино зали, конференциялар ва тадбирлар учун зал очилади. Кинотеатрда Кино тарихи музейи ҳам бўлади. Музей экспозициясида миллий кино санъати пайдо бўлган биринчи кундан буён тўпланган ноёб асарлар ва экспонатлар мавжуд. Таъкидлаш жоизки, капитал реконструкция бинонинг олдинги  меъморий кўринишига таъсир қилмаган. Кинотеатр фасадининг кўриниши сақлаб қолинади.  

Эслатиб ўтамиз, Осиё, Африка ва Лотин Америкаси халқаро кинофестивали номи билан ҳам  машҳур бўлган Тошкент халқаро кинофестивали 1968 йилдан 1997 йилга қадар Давлат кинематография қўмитаси ва Киноижодкорлар уюшмаси томонидан ўтказилиб келинган.  

 Д. Маматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро фестивалда 400 нафарга яқин киноижодкор иштирок этади