Кинематография агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида Халқаро болалар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтади. Тадбир “Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари” шиори остида ўтказилади.

Тадбир доирасида республика бўйлаб барча кинотеатр ва Ёшлар ижод саройларида Ўзбекистон ва Россия киноижодкорлари ҳамкорлигида болалар учун суратга олинган “Парининг совғаси” ва “Қуёш таъми” фильмларининг намойиши ташкил этилади. Жумладан, пойтахтимиздаги Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида ҳам фильмлар ўзбек ва рус тилларида тақдим этилади. Шу билан бирга, ёш томошабинлар учун қизиқарли савол-жавоб ўйинлари, мультфильм қаҳрамонлари иштирокида шоу-дастурлар ҳам ташкил этилиб, ғолибларга махсус совғалар топширилади.  

Айтиш керакки, “Парининг совғаси” фильми Россияда хизмат кўрсатган артист, таниқли актёр Фарҳод Маҳмудов режиссёрлигида суратга олинган. Ушбу  картина  6 ёшдан катта бўлган болалар аудиториясига мўлжалланган бўлиб, эртак жанридаги фильм ҳисобланади.  

“Қуёш таъми” фильми эса “Sputnik Vostok Prodakshn” кинокомпанияси билан ҳамкорликда суратга олинган. Фильм фантастика  жанрида яратилган бўлиб, унда Ўзбекистонга сафари чоғида ғаройиб саргузаштлар иштирокчисига айланган москвалик оддий оила ҳақида ҳикоя қилинади.  

Н.Усмонова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан бепул фильмлар намойиши ўтказилади