Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Boursa National” ва “АlShall Consulting Quwayt” ташкилоти билан ҳамкорликда “Барқарор ривожланиш: олий таълим ва илм-фан ташаббусни қўлга олади” мавзусида биринчи йиллик халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу воқеа билан Ўзбекистон университетлари ва Форс кўрфази мамлакатлари кенгаши ўртасидаги ҳамкорликнинг янги даври бошланмоқда. Энди Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши мамлакатлари тажрибасидан унумли фойдаланиш, юртимиз олий ўқув юртларига энг яхши ғарб амалиётини, маданий ва ижтимоий-иқтисодий барқарор ривожланиш бўйича амалий ечимларни татбиқ этиш имкони пайдо бўлди.
— Дунё тажрибасидан маълумки, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш учун сарфланадиган сармоя жамиятга ўн, юз баробар кўп фойда келтиради, — дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Конгратбой Шарипов.
Тадбирда “Иқтисодий барқарорлик: молиявий барқарорлик, микро молия, ривожланаётган бозор, халқаро савдо”, “Атроф-муҳит барқарорлиги: сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши, фалокат хавфини камайтириш, қайта тикланадиган энергия, озиқ-овқат ва атроф-муҳит қонунчилиги”, “Ижтимоий-маданий барқарорлик: барқарор урбанизм, таълим, бошқарув барқарорлиги, инсон тараққиёти, психология, социология” каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди, илмий-амалий таклиф, тавсиялар берилди.

[gallery-4918]
— Сўзим аввалида ушбу форум ташкилотчиларига миннатдорлик билдираман, — деди Қувайт давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Холид Ал-Жийрон. — Зеро, ер юзида коронавирус пандемияси тарқалиши билан қарийб икки йилдан буён ҳаммамиз учун кўплаб ноқулайликлар юзага келмоқда. Шундай бир шароитда ижтимоий фаолият аста-секин изга тушиб, мана бундай тадбирлар ўтказила бошлагани қувонарли. Мамлакатларимиз ўртасида сиёсий, иқтисодий, савдо, туризм ва маданий соҳаларда ҳамкорлик қилиш тўғрисида қатор битимлар имзоланган ва кучга кирган, яна бир неча ҳужжат лойиҳалари тайёрланмоқда.
Анжуманда “Boursa National” ташкилоти асосчиси Салоҳ Ал-Усмон таълим ва иқтисодиёт соҳалари уйғунлиги муҳимлиги хусусида фикр билдирди.
— Инсонлар иқтисодий ўсишни таъминловчи асосий капитал, — деди Салоҳ Ал-Усмон. — Иқтисодий ўсишни таъминлаш учун илғор раҳбар, иш ўрни яратувчи ва юқори малакали ходим керак. Бундай кадрни етиштириш эса таълим, жумладан, олий таълим тизими мутасаддиларининг асосий мақсади. Демак, олий ўқув юртлари зиммасида ана шундай муҳим вазифани ҳал қилиш масъулияти мужассам.
Форум доирасида талабалар учун дарсликлар яратиш ва назарий тадқиқот асосида барқарор иқтисодий ривожланишни яхшилаш, келажакда янги иш ўрни яратувчи иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Улуғбек Маҳмирзаев,
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро анжуман мавзуси - таълим ва иқтисодиёт уйғунлиги