Бу йил миллий тараққиётимиз йўлидаги энг муҳим бурилиш палласи ва қизғин давр сифатида эътироф этилмоқда. Боиси, янги таҳрирдаги Конституциямиз кучга кирди, муддатидан илгари бўлиб ўтган Президент сайловида халқимиз ўз муносиб танловини амалга оширди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2023-2030 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурини эълон қилди. Бугун шу дастурда белгиланган, Тараққиёт стратегиясида кўзда тутилган катта мақсадларни амалга ошириш учун бор куч-ғайратимиз билан ишга киришганмиз.

Албатта, бу ўз-ўзидан бўлмайди. Ҳар бир давлат хизматчиси зиммасига алоҳида муҳим вазифалар юкланади, шунингдек, улкан салоҳият, касб этикаси, фидойилик, виждонан ишлаш талаб этилади.

Шу ўринда савол туғилади: бу талабларга жавоб берадиган давлат хизматчиси, энг аввало, нималарга эътибор қаратиши керак?

Президентимиз сайловолди катта маърузасида эл-юрт дардига дармон бўладиган халқчил давлат, адолатли жамият барпо этиш халқимизнинг асрий орзу-армони бўлиб келгани, бу эзгу мақсад улуғ мутафаккир боболаримиз асарларининг ҳам бош ғоясини ташкил этгани ҳақида гапирар экан, жумладан, шундай деган эди: “Ота-боболаримизнинг ана шундай олижаноб ният ва интилишларини амалга ошириш бизга насиб этгани, бизнинг зиммамизга тушгани учун ҳар қанча шукрона айтсак, фахрлансак, арзийди. Лекин бундай фахр-ифтихор бизга, ҳар бир юртдошимизга улкан масъулият ҳам юклайди. Буни асло унутмаслигимиз керак. Шунинг учун ҳам биз “халқ хизматидаги давлат”ни барпо этиш вазифасини Янги Ўзбекистон тараққиётининг асосий тамойилларидан бири этиб белгиладик".

Эътибор берсак, Президентимиз халқ хизматидаги давлат қуриш ҳақида гапирар экан, ўз навбатида, шарафли ва масъулиятли мақсад йўлидаги асосий ғояни ҳам илгари сурганини англаш мумкин бўлади. Бу – Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида биз аниқ белгилаб олган тамойиллар асосида амалга ошади.

Янги Ўзбекистон давлат хизматчиси қандай сифатларга эга бўлиши керак, деган саволга шу нуқтаи назардан жавоб берадиган бўлсак, айтиш жоизки, у, аввало, халқини севиши керак. Эл-юртга муҳаббатли бўлиши шарт. Шундагина кутилган мақсад ва натижага эришиш мумкин бўлади.

Бу йўлда давлат хизматчисидан бир қатор мажбуриятлар талаб этилади.

Биринчидан, Конституция, қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларини яхши билиши ва уларга сўзсиз риоя этиши.

Иккинчидан, ўз хизмат мажбуриятларини виждонан бажариши.

Учинчидан, одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиши.

Тўртинчидан, ўз хизмат мавқеидан шахсий ва бошқа ғайриқонуний мақсадларда фойдаланмаслиги.

Бешинчидан, ўзининг шахсий компетенциясини мунтазам ошириб бориши зарур.

Мана шу мажбурият ва таъбир жоиз бўлса, фазилатлар Президентимиз илгари сурган “халқ хизматидаги давлат” мақсадларига эришишимизда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Бу ўринда сиёсий фанлар доктори (DSc) Отабек Ҳасановнинг яқинда “Янги Ўзбекистон” газетасида чоп этилган мақоласида айтилганидек, “Давлатимиз раҳбари томонидан янги марраларга эришишда бошқарув кадрлари олдига қўйиладиган талаблар ҳам белгилаб берилди. 

Булар қуйидагилар:

- аввалгидан икки-уч карра кўпроқ ғайрат ва шижоат билан ишлаш;

- потенциал хавф-хатар, тўсиқ ва ғовларни эътиборга олиш ҳамда улардан беталафот ўтиш чораларини кўриш;

- йўл қўйилган хато ва камчиликлардан зарур хулосалар чиқариш; 

- халқ кутаётган, давр талаб этаётган янги ғоя ва ташаббусларни илгари суриш;

- тобора тақчил бўлиб бораётган ресурслар, мавжуд имкониятлар ва салоҳиятдан оқилона фойдаланиш;

- ҳар қандай муаммони ақл билан, илм-фан ютуқларига таянган ҳолда ҳал қилиш;

- жамият билан доимий мулоқотда бўлиш, халқимиз билан бамаслаҳат иш юритиш керак бўлади. 

Мана шу фикрлардан ҳам кўринадики, аслида кадрлар ислоҳотлар етакчисидир. Улар жамиятдаги ҳар қандай муаммони ҳал қилувчи салоҳиятга эга мутахассис сифатида, шунингдек, амалий кўникмаларга эга бўлувчи куч бўлиб майдонга чиқиши зарур.

Шу ўринда яна бир мулоҳаза: агар ҳар бир кадр ўз лавозимига тўғри қўйилса, у билимли, ҳалол ва пок бўлса, қариндош-уруғчиликка, маҳаллийчиликка йўл қўймаса, ўз устида ишлашдан тўхтамаса, замон талабларига жавоб бера оладиган моҳир мутахассис бўлиб етишади. 

Бугунги кунда раҳбар кадрлар обрўсига путур етказадиган яна бир иллат бор, бу – кибр ва манманликка берилиш. 

"Гуруч курмаксиз бўлмайди", деганларидек, айрим раҳбар кадрлар орасида ўз ходимларини менсимаслик, улар билан маслаҳатлашмаслик, ҳамкасбларини эшитмаслик, фақат “ўз ходимлари”ни тан олиш каби ҳолатлар ҳам кузатилиши сир эмас. Бир сўз билан айтганда, қўл остидаги кадрлар билан мулоқот қилиш қобилияти йўқ раҳбарлар ҳам учраб туради.

Бунинг оқибатида тизимда ислоҳотлар самарасизлиги кузатилиши билан бирга, кадрлар қўнимсизлиги ҳолати ҳам юзага келади. Бу, ўз навбатида, олдимизга қўйган катта мақсадларга эришишга тўсқинлик қиладиган энг аянчли сабаблардан биридир.

Шу боис Президентимиз давлат хизматчиси аввало халқ хизматчиси бўлиши шартлиги ҳақида қайғуриб келади. Мана шу ҳаётий талабдан келиб чиққан ҳолда ҳар бир давлат хизматчиси халқ юкини ўз елкасига олишга қодир бўлмоғи янги Ўзбекистон ислоҳотлари талаби эканини бир сония бўлса ҳам унутмаслигимиз керак бўлади.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Президентимиз: “Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак пойдевори” деган шиор бугундан бошлаб ҳаётимиз қоидасига, ҳар қайси раҳбарнинг, барча халқ ноиблари, вазир ва ҳокимларнинг кундалик фаолият дастурига айланиши шарт”, деганида ҳақ эди. 

Боиси, мақоламиз аввалида таъкидланганидек, биз олдимизга жуда катта марраларни қўйганмиз. Унинг асоси халқ манфаатлари ва ҳаётимиз бугунгидан кўра фаровон бўлишига эришиш мақсадлари ташкил этади. Бундан эса, энг аввало, ўзимиз, яъни фарзандларимиз, оиламиз, яқинларимиз манфаатдор эканини асло унутмаслигимиз лозим.

Марям АБДУКАРИМОВА,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Тошкент шаҳар филиали бош инспектори,

иқтисодиёт фанлари номзоди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ хизматидаги кадрлар тараққиётимиз асосини белгилайди