Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Миязаки Сугуру билан умумий миқдори 100 миллион йэн бўлган шартнома имзолади.

Мазкур грант шартномаси асосида 2 йил давомида республикамиз бўйлаб 14 минг нафар 8-10 синф ўқувчиларининг математика фанидан билимлари синовдан ўтказилади. Тест синовларини Японияда ягона давлат имтиҳонларини амалга оширувчи KEI Advanced ташкилоти олиб боради.

Ташкилотнинг тест синовлари амалиёти халқаро тест стандартларига мувофиқ эканлиги боис, бугун имзоланган шартнома асосида республикамиз умумтаълим мактабларида ҳам келгусида жаҳон таълим стандартларига мос ўқувчиларнинг билимларини синовдан ўтказиш тизими жорий қилинади. Грант шартномасининг аҳамиятли жиҳати шундаки, KEI Advanced ташкилоти шунчаки тест ўтказибгина қолмай, натижаларга асосланган ҳолда ҳар бир ўқувчи учун билимларини оширишга йўналтирилган индивидуал дастурларни ишлаб чиқади ва жорий қилади. Бу эса, ўқувчиларнинг билимларини синовдан ўтказишдан кўзланган аниқ мақсад, ўқиш жараёнларида юзага келадиган камчиликларни очиб беради ва уларни бартараф этишда кўмаклашади.

[gallery-3391]

Лойиҳани амалга оширувчи икки асосий ташкилот – А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти ҳамда KEI Advanced ташкилотининг эксперт вакилларидан ташкил топган доимий ишчи гуруҳ Авлоний илмий-тадқиқот институтида биргаликда фаолият юритади. Маҳаллий экспертлар Япония амалиётининг Ўзбекистон миллий ўқув стандартларига мос келишини доимий назорат қилади ва ишчи гуруҳ келгусида таълим тизимини жаҳон стандартларига мослаштиради ва жорий этади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ таълими вазирлиги Япония билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда