Халқ таълими тизимини янада ривожлантириш, соҳага доир янги ташаббусларни илгари суриш ва уларни қўллаб-қувватлаш, таълим ва тарбия сифатига бевосита ва билвосита таъсир қилиши мумкин бўлган масалаларни ҳал қилиш мақсадида миллий кенгаш ташкил этилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси “Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги фармойишида маълум қилинди.

Ушбу кенгаш раиси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов эса  кенгаш раиси ўринбосари,  Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ушбу кенгаш котиби этиб белгиланди.

Кенгаш олдига бир қатор муҳим вазифалар юклатилади. Хусусан, миллий таълим тизимини йўлга қўйиш, дарслик ва ўқув қўлланмаларини замон талаблари асосида такомиллаштириш ҳамда уларнинг янги авлодини яратиш, ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба асосида оптималлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш шулар жумласидан.

Шунингдек, ўқитувчи касбининг мақоми ва обрўсини кўтариш, уларнинг моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлаш, самарали меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратишга кўмаклашади.

Бундан ташқари, умумий ўрта таълим муассасалари бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, жорий  ва мукаммал таъмирлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва мониторингни олиб бориш, мазкур ишларда замонавий технологиялар, энергия тежамкор материаллар қўлланилишини таъминлаш каби вазифаларни бажариш кенгашнинг асосий вазифаларидир.

Файзулло Яҳёев, 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича миллий кенгаш ташкил этилади