Бугун, 27 июль куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг IX пленуми бўлиб ўтди.

Унда Марказий сайлов комиссияси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси бошлангани эълон қилиниши муносабати билан партиянинг ушбу сайловда иштирок этиши билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.   

Пленумда партия етакчиси Улуғбек Иноятов маъруза қилиб, жорий йилги сайловлар мутлақо янгича – аралаш сайлов тизими асосида бўлиб ўтаётгани, бу эса сиёсий партиялардан янада фаолликни талаб қилишини қайд этди:   

–Янгиланган Конституциямиз, Сайлов кодексига мувофиқ мамлакатимизда илк бор аралаш тизимда ўтадиган сайлов Халқ демократик партияси учун жамиятимиздаги долзарб ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича янги таклиф-ташаббусларни илгари суриш, партиявий дастурларни такомиллаштириш, халқимиз хоҳиш-иродасини билиш, кўпроқ депутатлик ўринларини қўлга киритишга шароит яратади. Мазкур сиёсий жараёнда партиянинг фаол ва муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда барча чора-тадбирларни кўришимиз лозим, – деди партия раиси.   

Пленумда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг сайловда иштирок этиши ҳақида якдил қарор қабул қилинди. Унга кўра, Марказий сайлов комиссиясига жорий йилги парламент қуйи палатаси ва халқ депутатлари Кенгашларига сайлов кампаниясида партиянинг иштирок этиши бўйича Сайлов кодексига мувофиқ ариза топширилиши қайд этилди.   

Шунингдек, сайлов кампанияси даврида барча ташкилий-ҳуқуқий ишларни қатъий режа асосида, масъулият билан ташкил этиш мақсадида партия Марказий сайлов штабини тузиш ҳақида қарор қабул қилинди. Штабнинг вазифа ва ваколатлари белгиланди.   

Шунингдек, вилоят, туман ва шаҳар партия кенгашларининг сайлов штабларини тузиш ва уларнинг самарали фаолият юритишини ташкил қилиш бўйича ҳам вазифалар белгиланди.   

Халқ демократик партияси сайловга қизғин ва тизимли тайёргарлик кўришини, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида партия етакчилари, фаоллар ва кўп минг сонли хайрихоҳлар билан учрашувлар ўтказилиб, ўтган йиллардаги фаолият танқидий таҳлил қилиниши ҳамда янги таклифлар олиниши кўрсатиб ўтилди.   

Кампанияда партиянинг фаол ва муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида асосий тадбирларнинг календарь режаси тасдиқланди.   

Пленумда кўриб чиқилган масалалар ва қабул қилинган қарорлар ҳақида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов махсус баёнот берди.   

[gallery-18457]

Баёнотда, жумладан, халқимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва дахлдорлиги янада юксалган шароитда ўтадиган сайлов кампаниясида юртимиздаги барча сайловларда муносиб қатнашиб, улкан тажриба тўплаган Халқ демократик партияси юқори натижалар учун интилиши маълум қилинди.   

Шунингдек, ҳудудий партия ташкилотлари вакиллари, партия фаоллари сўз олиб, мазкур сайловда партиянинг иштироки ва фаол тайёргарлик кўриш бўйича ўз муносабатини, таклифларини билдирди.   

Муҳтарама Комилова,

Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ демократик партияси сайловда иштирок этиш бўйича қарор қабул қилди