Бугунги кунда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг турли соҳадаги фаоллиги ортиб бормоқда. Уларнинг раҳбарлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, жамиятдаги мавқейини мустаҳкамлаш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, молия сектори каби масъулиятли ва динамик соҳаларда хотин-қизларнинг етакчи ўринларда фаол иштироки устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган.

Акциядорлик тижорат Халқ банкида Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда “Лидер аёллар” дастури йўлга қўйилди. Мазкур ташаббус аёлларнинг молия соҳасидаги ролини янада ошириш, уларнинг касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ҳамда инновацион фикрловчи, стратегик қарорлар қабул қила оладиган етакчи кадрлар захирасини шакллантиришга хизмат қилади. 

Дастур мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш сиёсатининг амалий ифодаси бўлиб, Халқ банки тизимида турли лавозим ва йўналишда фаолият юритаётган 600 нафарга яқин аёл ходималар орасидан фаол, ташаббускор ва салоҳиятли 55 нафар иштирокчи саралаб олинди. Улар молиявий хизматлар, менежмент, етакчилик ва шахсий ривожланиш йўналишларида чуқурлаштирилган тренингларга жалб этилди.

Жорий йилнинг 17-18 апрель кунлари дастур иштирокчилари учун халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирокида амалий семинар-тренинглар ташкил этилди. 

[gallery-22859]

Унда Осиё тараққиёт банкининг етакчи молия сектори мутахассиси Эндрю Маккартни, халқаро тоифадаги мураббий Мириам Малка ҳамда “БМТ аёллар” тузилмасининг Ўзбекистон бўйича менежери Жерен Гурес Гувен каби мутахассислар ўз маърузалари билан иштирок этди.

Семинар-тренингда Ўзбекистондаги ислоҳотлар инсон манфаатлари устунлигини таъминлаш баробарида жамиятда хотин-қизлар мавқеини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини устувор қадриятлардан бири сифатида ҳимоя қилишга қаратилгани қайд этилди. Бунда айниқса, аёлларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини юксалтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида рўёбга чиқарилмоқда. 

Жамият ҳаётининг барча жабҳаларида, хусусан, иқтисодиётда аёлларнинг иштирок этиши жамият тараққиётига ва унинг барқарорлигини оширишга хизмат қилади.

– Бугун ҳар бир банк соҳасида малакали ходимларга эҳтиёж бор ва аёллар бу борада жуда муваффақиятлидирлар, – дейди Осиё тараққиёт банкининг етакчи молия сектори мутахассиси Эндрю Маккартни. – Мулоқотдаги табиий инстинктига кўра аёллар эркакларга қараганда муносабатларни бошқариш соҳасида кўпроқ стратег бўлишлари мумкин. Ушбу хусусиятлар билан аёллар банкда ташкилий маданиятни кучайтириш, ташкилотнинг обрўсини ошириш ва корпоратив ижтимоий жавобгарлик лойиҳаларини амалга оширишни таъминлай олади. Кучли аёл етакчиларга қараганимизда баъзи умумий хусусиятларни кўрамиз: муваффақиятли аёл раҳбарлар ўз стандартларини ўрнатадилар ва бу учун курашадилар. Баъзан жиддий танқидга дучор бўлишларига қарамай, стандартлар курашида ўзларини профессионалларга хос тарзда тута оладилар. Шу сабабли банк тизимида лидер аёллар фаолият олиб бориши муҳим аҳамиятга эга. 

Семинар-тренингда банк тизимида аёлларни қўллаб-қувватлашга доир тадбирларни амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш борасида олиб борилаётган шу ва бошқа ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

– Тўғри, эркак ва аёл лидерларнинг хусусиятлари бир-биридан фарқ қилади, – дейди Акциядорлик тижорат Халқ банки бошқарув ўринбосари Гулзода Рашидова. – Устунлик масаласига эътибор қаратадиган бўлсак, тарозининг гоҳ у палласи, гоҳ бу палласи босиб кетади. Аммо нима бўлганда ҳам, аёл лидерлар дунёни ўзгартира олади: раҳбар сифатида, она сифатида, аёл сифатида. Зотан, мутафаккирлардан бири айтганидай, ер юзидаги жамики нарса аёл яратган асарлардир. Шу сабабли, банкимизда ҳам йилдан йилга лидер аёллар шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Халқ банкида Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда “Лидер аёллар” дастури йўлга қўйилгани ҳам фикримизнинг тасдиғидир. Дастур якунида кутилаётган натижалар ҳам катта, банк тизими учун истиқболли раҳбар аёллар захираси шакллантирилади. Улар банк томонидан аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларда фаол иштирок этади. Бу нафақат банк тизимидаги бошқарув салоҳияти, балки молия сектори экотизимининг янада мустаҳкам ва барқарорлигига хизмат қилади.

Шаҳноза Маматуропова, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ банкида Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда “Лидер аёллар” дастури йўлга қўйилди