АОКАда АТ "Халқ банки" томонидан "Халқ банкида рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар, янги имкониятлар, эришилган натижалар" мавзуида брифинг бўлиб ўтди.
Унда банк ахборот хизмати раҳбари, бошқарув раисининг ахборот сиёсати маслаҳатчиси Гулноза Алимова қуйидагилар ҳақида маълумот берди.
Жумладан,Халқ банки марказий аппаратида “Эмиссия маркази” ташкил этилди. Эндиликда Халқ банки карталари марказлашган ҳолда эмиссия қилиниб, тўғридан-тўғри ҳудудлардаги БХМларга етказилмоқда.
Жорий йилдан Халқ банки республикамиздаги банклар орасида биринчилардан бўлиб талабаларга “таълим кредит”ини “онлайн” ажратишни йўлга қўйди. Натижада, 2024 йилнинг 1 декабрдан 10 мингдан ортиқ талабаларга 145 миллиард сўмга яқин онлайн кредит ажратилди.
Кичик ва ўрта бизнес мижозларини кредитлаш учун “Кредит конвеер” дастури ишга туширилди. Дастур орқали 4 мингга яқин лойиҳаларга 962.4 миллиард сўмлик кредит ажратиш бўйича рухсат берилди.
Бошқа йўналишларда амалга оширилган ишлар хусусида ҳам брифинг давомида тўхталиб ўтилди.
Хусусан, Халқ банки янги йилда ҳам рақамлаштириш йўналишидаги ўзгаришларни амалга ошириб, мижозларга инновацион хизматларни жорий қилишда давом этади.
Гулноза Бобоева, ЎзА