ФОТОРЕПОРТАЖ

Юртимиз бўйлаб “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида V “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида маданий-маърифий тадбирлар, бадиий кечалар, янги китоблар тақдимоти, китоб савдо кўргазма-ярмаркалари, турли акция ва викториналар, ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Жиззах вилояти ахборот-кутубхона марказида бўлиб ўтган ана шу мазмундаги тадбирда Сайёра Тўйчиева, Асрор Мўмин, Меҳрибон Абдураҳмонова сингари воҳа ижодкорлари, фаол китобхонлар, ёшлар, адабиёт ихлосмандлари иштирок этди. 

Сўзга чиққанлар китобхонликнинг инсон маънавий камолотидаги ўрни, юртимизда мутолаа маданиятига қаратилаётган эътибор, ижод аҳли зиммасидаги масъулият хусусида тўхталиб ўтдилар. Болалар адабиётининг кўзга кўринган вакилларидан бири – Иброҳим Донишнинг ижодий мероси, унинг шеърлари, саҳна асарлари, тарбиявий руҳдаги китоблари ҳақида ҳам атрофлича сўз юритилди.

[gallery-23019]

Шоир, драматург, публицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Иброҳим Дониш 1938 йил 21 мартда Жиззах шаҳридаги Қалия маҳалласида дунёга келган. Журналистикага бўлган ҳавас уни ҳозирги газетага етаклаб келган. Оддий ҳарф терувчиликдан иш бошлаган ёш Иброҳим ҳозирги “Жиззах овози” газетасининг бош муҳаррирлигигача бўлган йўлни босиб ўтган. 

Иброҳим Дониш асосан болалар шоири сифатида танилган. Унинг “Помидор нега қизил?”, “Дилоромнинг қўшиғи”, “Тушдаги саргузашт”, “Ҳандалак”, “Чароғон юлдузлар”, “Ҳаёт китоби” каби ўнлаб китоблари турли йилларда қатор нашриётларда босилган. Бундан ташқари Иброҳим Донишнинг шеърлари тожик, қозоқ, қрим татар, рус ва украин тилларига таржима қилинган. 

Шоир ҳозир ҳаёт бўлганида 87 баҳорни қаршилаган бўлар эди. 

- Отамнинг ижоди фақат шеърлар билан чекланмаган. У киши болалар учун бир қатор пьеса ва драмалар ёзган, улар Жиззах қўғирчоқ театри ҳамда мусиқали драма театрларида саҳналаштирилган, - дейди шоир фарзанди Саид Донишев. - Шунингдек, отам сценарийлари асосида видеофильмлар суратга олинган. Бугунги тадбирда отам хотирасига кўрсатилган ҳурмат, китобхонлар томонидан айтилган самимий сўзлар қалбимга ифтихор бағишлади.

Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳафталик доирасидаги тадбирда болалар шоири ёдга олинди