Сурхондарё вилоятидаги “Денов – Равнақ – Камоли” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қўшни республикаларга ҳам экспорт қилинмоқда.

Мамлакатимизда тадбиркорларнинг ҳар тарафлама қўллаб-қувватланаётгани уларнинг ишлаб чиқариш ҳажми ва тайёр маҳсулот сифатини ошириш ҳамда экспорти учун қулай муҳит яратмоқда. Бундай имкониятдан оқилона фойдаланаётган “Денов – Равнақ – Камоли” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган чарм пойафзаллар мамлакатимиздан ташқарида ҳам ўз харидорларини топмоқда.  

Корхона кейинги беш йилда ривожланди. Ишлаб чиқарилаётган оёқ кийимлари сифат жиҳатдан хорижникидан қолишмайдиган бўлди. Бежирим, арзон ва пишиқлиги билан маҳаллий бозорда харидорлари кўпайди.  

– Тадбиркор янгилик яратадиган, тайёр маҳсулотини дунё бозорига олиб чиқадиган давр келди, – ¬дейди корхона раҳбари Ҳабибулла Муродов. – ¬Бундан етти-саккиз йил аввалгидек турли тўсиқлар йўқ. Президентимизнинг ўзлари қўллаб-қувватлаб турибди. Муаммога дуч келсак раҳбарлар ҳал этиб бермоқда. Бундай шароитда изланиб, ишлашнинг гашти бўлакча. Буни корхонамиз мисолида айтадиган бўлсак, илгари ишлаб чиқаришда қўл меҳнатидан кўпроқ фойдаланар эдик. Хориж технологиясини олиб кириш учун ҳозиргидек муҳит бўлишини истардик. Худога шукр шу кунлар келди, яратилган имкониятлардан фойдаланиб, хориж ускуналарини ўрнатганимизга беш йил бўлди. Замонавий технология нафақат ишлаб чиқариш тури ва ҳажмини оширди, балки, оёқ кийимлар сифатида ҳам катта ўзгариш бўлди. Ҳозир Тожикистон ва Туркманистонга экспорт қилаётган бўлсак, энди афғонистонликлар ҳам харидор бўлаётир.  

Айни пайтда корхонада ўттиздан ортиқ киши меҳнат қилиб, кунига юз жуфтдан ортиқ турли фасондаги барча мавсумлар учун оёқ кийимлар ишлаб чиқармоқда. Бир йилда ишлаб чиқарилган пойафзалнинг қарийб етти минг жуфти хориждаги буюртмачиларга жўнатилмоқда. Қолган қисми маҳаллий бозорда сотилмоқда. Тадбиркор келгусида оёқ кийимлар ҳажмини янада ошириб, янги иш ўринлари яратишни мўлжалламоқда.  

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки чорагида Денов туманида 228 миллиард сўмликдан зиёд саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, хорижга 5 миллион 730 минг доллардан ортиқ қийматдаги маҳсулот ва хизматлар экспорт қилинган. Бунда “Денов – Равнақ – Камоли” масъулияти чекланган жамиятининг ҳам муносиб ўрни бор.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳабибулла Муродов: “Энди тўсиқлар йўқ, ишлайдиган давр келди”