Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Туркий давлатлар ташкилоти саммитида нутқ сўзлаб, Туркманистон туркий давлатлар билан ҳамкорликни янги босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.
— Ўтган йили Туркманистон Туркий давлатлар ташкилотига кузатувчи сифатида қўшилган эди. Бу эса биродар давлатлар билан ҳамкорлигимизни янги босқичга кўтаради.
Биз туркий давлатлар билан стратегик масала сифатида иқтисодиёт, савдо, саноат, энергетика, транспорт, экология, маданият ва инсонпарварлик йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича олиб борилаётган ишларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.
Биз ана шу йўналишлар асосида ўз маҳсулотларимиз, хизматларимиз ва капиталларимиз Евроосиё минтақасида ҳаракатланишига катта имконият яратади, деб ишонаман.
Туркманистон транспорт ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни Туркий давлатлар ташкилотининг асосий йўналишларидан, деб ҳисоблайди. Бугунги кунда биз глобал иқтисодий ўсишнинг ҳаракатлантирувчи кучлари сифатида ушбу ҳамкорликни чуқурлаштиримиз лозим деб ўйлаймиз, – деди Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси.
ЎзА