Гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмаcининг олдини олиш, ҳамюртларимиз, айниқса ёшларимизнинг заҳри қотил саналувчи ушбу иллат гирдобига тушиб қолишига қарши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси билан ҳамкорликда “героин” гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний айланмада бўлиши ҳолати фош этилиб, минглаб ҳамюртларимизнинг заҳри қотил исканжасига тушиб қолишининг олди олинди.

Тўрткўл туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Т.С шартли харидорга 1 дона “Спички” ёзувли гугурт қутисига солинган 4 дона ўрамда сарғиш рангли ўткир ҳидли кукунсимон моддани олдиндан келишилган 200 АҚШ долларига сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Шундан сўнг, ушбу фуқаро холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида устидаги кўк рангли шимининг ўнг чўнтагида 1 дона ўрамда 0,15 гр. сарғиш рангли ўткир ҳидли кукунсимон модда борлиги аниқланди. Мазкур фуқаро бошқарувида бўлган “Нива” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса салон ичида 1 дона ўрамда 0,58 гр. сарғиш рангли ўткир ҳидли кукунсимон модда топилди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаронинг Тўрткўл туманидаги яшаш хонадони кўздан кечирилганида уй хоналаридан биридаги контрамарка печининг устида 1 дона шаффоф целлофан пакетга солинган 3,49 гр. сарғиш рангли ўткир ҳидли кукунсимон модда борлиги аниқланди.

Тегишли экспертиза хулосасига кўра, фуқародан ашёвий далил сифатида олинган моддалар “Героин” деб номланиши ҳамда унинг соф оғирлиги 4,82 гр.га тенг эканлиги тасдиқланди.

Эътиборлиси, ушбу фуқаро Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан муқаддам ҳам судланган. Ўзига берилган жазодан муносиб хулоса чиқармаган фуқаро, минглаб инсонлар умрига зомин бўлиши мумкин бўлган навбатдаги жиноятга қўл урди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гугуртларга яширинган героин фош этилди