Шу кунларда Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати беллашувлари давом этмоқда.
Бугун, 25 июль куни чемпионат дастурига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари шпага ва сабля дастурларида ўз омадларини синовдан ўтказади.

Жаҳон чемпионатининг кеча ташкил этилган сабля бўйича эркаклар ўртасидаги саралаш баҳсларида терма жамоамиз аъзоси Муса Аймуратов муваффақиятли қатнашди ва медаллар учун кураш имкониятини қўлга киритди.
Бугун Муса Аймуратов 1/32 финалда франциялик Максим Пянфеттига қарши баҳс олиб боради.
Шунингдек, шпагачи қизларимиз жамоавий дастурда қатнашади. Улар 1/16 финалда Швейцария терма жамоаси билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари, жаҳон чемпионлари иштирок этаётган дунё биринчилиги баҳслари 30 июлга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА