Гросси: энг катта қўрқувим - ядровий қуролланиш пойгаси
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Рафаэль Гросси энг катта хавотири ядровий қуролланиш пойгаси бошланиб кетиши эканини таъкидлади.
– Ядровий қуролланиш пойгаси энг катта қўрқув... Биз баъзан бу йўналишда ёриқни кўрамиз ва кейин домино эффекти пайдо бўлади. Бу жуда нозик позиция, -деди у Британиянинг “Telegraph” газетасига берган интервьюсида.
МАГАТЭ раҳбарининг сўзларига кўра, Ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг 6-моддаси ядровий кучлардан ядровий қуролсизланишни илгари суриш учун виждонан музокара олиб боришни талаб қилади, аммо тарихнинг ҳозирги босқичида бу кўринмаяпти.
С.Раҳимов, ЎзА