Аҳоли, ёшлар орасида экологик маданиятни ривожлантириш, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни шакллантириш, ўсимлик ва ҳайвонот оламини асраш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан. Зеро, эртанги мусаффо экологиямиз бугунги ёндашувларимиз ва экомаданиятли ёш авлод билан боғлиқ.

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитасида Ёшлар парламенти аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида экологик маданият ҳамда жамоатчилик иштирокини оширишга хизмат қилувчи янги ташаббус — “Green Talks” лойиҳаси тақдим этилди.

Қайд этилганидек, мазкур лойиҳа ёшларга экологик муаммолар ҳақида эркин фикр алмашиш, долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш имконини берувчи очиқ мулоқот майдони бўлади.

Учрашувда иштирок этган партия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев лойиҳа ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, уни ёшлар ва депутатлар мулоқотининг самарали платформаси сифатида эътироф этди.

Экопартиянинг парламентдаги ёшлар гуруҳи аъзолари ташаббуси билан илгари сурилаётган “Green Talks” лойиҳаси аҳоли орасида экологик маданиятни ривожлантириш ҳамда барқарор тараққиёт ғояларини кенг тарғиб этишга хизмат қилади. Экологик муаммолар таъсирини юмшатишда жамоатчилик иштирокини кенгайтиришга замин бўлади.  

М.Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Green Talks” — экологик маданиятни ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳа