Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 1 сентябрига қадар кам даромадли, ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш мақсадида касбий таълим ташкилотлари томонидан жами 215 минг 409 нафар хотин-қиз касб-ҳунарга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилган. 15 минг 589 нафар хотин-қиз “Устоз-шогирд” анъанаси асосида уста-ҳунармандларга бириктирилиб, ҳунармандчиликка жалб қилинган. Хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 130 мингдан зиёд хотин-қизга 2,5 триллион сўмдан ортиқ кредит ажратилган. Хотин-қизлар томонидан амалга оширилган лойиҳалар ҳисобига 148 минг 352 та янги иш ўрни яратилган. 

Мутахассиснинг таъкидлашича, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда камида 20 нафар эҳтиёжманд хотин-қизнинг касаначилик асосида бандлигини таъминлаган тадбиркорлик субъектлари учун ҳар бирининг қиймати 50 миллион сўм бўлган грант лойиҳалари танлови эълон қилинди. Танловда иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари 2024 йил 15 сентябрдан 15 октябрга қадар ҳужжат топшириши белгиланган. 

Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳудудий бошқармалар томонидан қабул қилиниб, Оила ва хотин-қизлар қўмитасига тақдим этилади. Тақдим этилган танлов иштирокчиларининг ҳужжатлари Оила ва хотин-қизлар қўмитасида умумлаштирилган ҳолда танлов комиссиясига берилади. Ҳужжатлар Низомда белгиланган мезонлар бўйича танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва ғолиблар аниқланади, танлов ғолиблари ОАВда эълон қилинади. 

Танлов иштирокчилари сони чекланмаган бўлиб, олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда камида 20 нафар эҳтиёжманд хотин-қизни касаначилик асосида иш билан таъминлаган республикада фаолият юритаётган барча тадбиркорлик субъектлари иштирок этиши мумкин. Танловда иштирок этиш учун танлов иштирокчилари почта жўнатмаси орқали ёки шахсан ташриф буюрган ҳолда ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни қўмитага ва/ёки ҳудудий бошқармаларга тақдим қилади. 

Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар умумлаштирилади ва танлов комиссиясига тақдим этилади. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Грант лойиҳалари танловида кимлар иштирок этиши мумкин? 