Шахмат бўйича 2023 йилнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири “Grand Swiss FIDE” турнирининг 2-тур баҳслари якунига кўра, ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров 1,5 очко жамғаришга муваффақ бўлди.

Кеча ўтказилган 2-тур беллашувларида Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Наранаянга қарши оқ доналарда баҳс олиб бориб, дурангга эришган бўлса, Жавоҳир Синдоров украиналик Игорь Самуненков билан қора доналарда кураш олиб борган ҳолда тажрибали рақибини мағлуб этди.

Шунингдек, 2-тур ўйинларида Шамсиддин Воҳидов Василий Иванчук билан муроса йўлини танлади. Нодирбек Ёқуббоев асли германиялик, ҳозирда Мэн ороли шарафини ҳимоя қилаётган Дитмар Колбусни мағлуб этди.

Ортда қолган 2-тур ўйинларидан кейин 114 нафар энг кучли шахматчиларнинг 7 нафари 2, 30 нафари 1,5 очкога эга бўлиб турибди. Ҳамюртларимиздан Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров 1,5, Нодирбек Ёқуббоев ҳамда Шамсиддин Воҳидов 1 очко жамғаришга эришди. Турнир давомида ҳозирча 7 нафар шахматчи ҳали биронта ҳам очкога эга бўла олишмади.

Бугун, 27 октябрь куни Буюк Британиянинг Дуглас шаҳрида давом этаётган “Grand Swiss FIDE”нинг 3-турида Нодирбек Абдусатторов Испания шарафини ҳимоя қилаётган Алексей Широв билан қора доналарда ўйнайди. Жавоҳир Синдоров АҚШ вакили Леван Аронян билан рўбарў келади. Нодирбек Ёқуббоев яна бир америкалик шахматчи Джеффри Хионг қаршилигини енгишга ҳаракат қилса, Шамсиддин Воҳидов қора доналарда АҚШлик гроссмейстер Ханс Моке Ниманн билан баҳс юритади.

2024 йил апрель ойида Канаданинг Торонто шаҳрида ўтказиладиган жаҳон шахмат тожи даъвогарлигига номзодларни аниқлайдиган мазкур турнирнинг мукофот жамғармаси 600 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Мусобақалар 11 турдан иборат бўлиб, 6 ноябрга қадар давом этади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Grand Swiss FIDЕ”: Синдоров ва Ёқуббоевда ғалаба, Абдусатторов ва Воҳидовда дуранг