Жорий йил август ойининг биринчи ярмида Наманган вилояти Чуст тумани Ғова қишлоғида Халқаро адабиёт фестивали ўтказилиши режалаштирилган.

Тоғлар бағридаги ушбу қишлоқ ҳақида сўз кетганида шарқироқ сою пурвиқор тоғлар беихтиёр кўз олдингизга келади. Ғова табиати дарҳақиқат бетакрор. XX ўзбек адабиётида ёрқин из қолдирган Чустий домла – Набихон Хўжаев ҳам бежизга бу баҳаво жойни ўзига ёзги ижодхона сифатида танламаган.

Чустийнинг “Зафарнома”, “Тирик жаннатга кирган кампир”, “Кийикнома”, “Боғи Эрам” достонлари ҳамда Саъдий, Ҳофиз, Хусрав Деҳлавий, Мирзода Ишқий, Мирзо Ғолиб каби мумтоз адабиёт вакиллари, Жаъфар Ифтихор, Парвин Эътисомий, Али Сардор Жаъфарий каби хорижий ижодкорлар асарларидан қилган таржималари, “Қўзғол”, “Шамшир”, “Лолазор”, “Ҳаёт завқи”, “Гул мавсуми”, “Ғазаллар”, “Ҳаётнома” сингари асарлари кўпчиликка таниш.

[gallery-2709]

– Чустийнинг ижодини ўрганиш, тадқиқ қилиш борасидаги амалий ҳаракатлар натижаси ўлароқ катта фестивалга тайёргарлик кўрмоқдамиз, — дейди туман ҳокими Бекзод Ҳамдамов. 

– Ғовада бир ой ичида 30 та меҳмон уйи барпо этамиз. 4 километрлик йўл тўлиқ асфальтланади. Канализация, коммуникация тизими янгиланади. Бу мақсадлар учун Туризм жамғармасидан 6 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Фестиваль доирасида Чустий ғазалларига битилган қўшиқлар танлови, чустийхонлик ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ, (сурат) ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғова қишлоғи халқаро адабиёт фестивалига мезбонлик қилади