Гонконгдан Пекингача: Хитойнинг бугунги қиёфаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хитой Халқ Республикасининг Гонконгдан Пекингача бўлган йирик шаҳарлари ва замонавий инфратузилмаси акс этган фотолавҳалар мамлакатнинг бугунги жадал ривожланиш суръатини яққол намоён этади.
Гонконг — Шарқ ва Ғарб маданияти уйғунлашган, замонавий осмонўпар бинолари, молиявий марказлари ва тинимсиз ҳаракати билан дунёдаги энг йирик мегаполислардан бири сифатида намоён бўлади.
Пекин эса қадимий тарих ва замонавий давлат бошқаруви уйғунлашган сиёсий ва маданий марказ сифатида кўзга ташланади. Шаҳардаги тарихий обидалар ва янги архитектура намуналари мамлакатнинг ўтмиши ва бугунини уйғун тарзда акс эттиради.
Фотолавҳаларда замонавий транспорт инфратузилмаси, тезкор шаҳар ҳаёти, иқтисодий марказлар, шунингдек, тарихий меъморий ёдгорликлар бир бутун тизим сифатида намоён бўлади.
[gallery-29319]
Қайд этилишича, Хитойдаги бундай кенг кўламли ривожланиш мамлакатнинг иқтисодий қудрати, инновацион салоҳияти ва глобал жараёнлардаги фаол ўрнини янада мустаҳкамламоқда.
Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА