Ғолиблар тақдирланди
“Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида Касаба уюшмаси кубоги учун оммавий спорт мусобақаларининг Хоразм вилояти босқичи якунланди.
Ғолибларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши раиси Гулсара Қурбонбоева, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Нодира Жуманиёзова, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ирода Якубова ва бошқалар сўзга чиқиб, ушбу тадбирнинг аҳамияти ҳақида тўхталди.

Натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида касаба уюшмалари кубоги ва 30 миллион сўмлик пул мукофоти Урганч шаҳар жамоасига насиб қилди. Иккинчи ўринни Шовот, учинчи ўринни эса Тупроққалъа туман жамоалари эгаллади.
Спартакиаданинг барча турлари бўйича ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.
Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов(сурат), ЎзА мухбири