Глобаллашув шароитида туризмнинг ахлоқий тамойиллари, миллий қадриятлар инқирози ва барқарор ривожланиш истиқболлари
Бахтиёр МИРЗАРАХИМОВ фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Фарғона давлат университети Фарғона, Ўзбекистон ORCID: 0000-0003-2241-6747 e-mail: alfargoniy.uz@gmail.com
Аннотация
Ушбу мақолада глобаллашув шароитида туризмнинг ахлоқий тамойиллари ва миллий қадриятлар ўртасидаги зиддиятлар, маданий коммодификация (товарлизация), муқаддас қадамжолар десакрализацияси ҳамда маҳаллий жамоаларнинг маънавий-ахлоқий инқирози тизимли таҳлил қилинган. Тадқиқот методологияси сифат таҳлили, қиёсий-фалсафий ва социологик ёндашувли илмий ишларини таҳлил қилишга таянади. Тадқиқот натижаси шуни кўрсатадики, оммавий туризм миллий меҳмондўстлик анъаналарини тижоратлаштириб, унинг маънавий моҳиятини заифлаштиради. Мунозара қисмида UN Tourism (UNWTO) Этика кодекси тамойилларини миллий қадриятлар билан уйғунлаштириш ва масъулиятли туризм моделини жорий этиш йўллари асослаб берилган.
Таянч сўзлар: глобаллашув, туризм этикаси, миллий қадриятлар, маданий коммодификация, десакрализация, зиёрат туризми, барқарор туризм.