«Global Tour – 2026» мусобақасининг еттинчи босқич баҳсларидан фоторепортаж
Пойтахтимиздаги «Universal Horses Stable» от спорти мажмуасида от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича «Global Tour – 2026» мусобақалар сериясининг еттинчи босқич баҳслари бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақалар серияси мамлакатимизда от спортини оммалаштириш, чавандозларнинг спорт маҳоратини ошириш, иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш ҳамда уларни йирик мусобақаларга тайёрлашга хизмат қилмоқда.
Мусобақада турли тоифалардаги чавандозлар иштирок этиб, ўз маҳорати ва тайёргарлигини синовдан ўтказди. Қизғин ва муросасиз кечган беллашувлар якунига кўра ғолиб ҳамда совриндорлар номи маълум бўлди.
«А» тоифасида Дилшод Шокиров ғолибликни қўлга киритди.
[gallery-30915]
«Б» тоифасида Мирзоҳид Мусаев биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллади. Хумоюн Абдуллаев учинчи ўринга сазовор бўлди.
«С» тоифасида Миродил Миршавкатов биринчи ўринни қўлга киритди. Севинч Назарова иккинчи, Жалил Собиров учинчи ўринни эгаллади.
«Е» тоифасида Жасурбек Ҳотамбеков ғолиб бўлди. Мумтозбегим Ҳакимова иккинчи, Мирзоҳид Мусаев учинчи ўринга муносиб кўрилди.
Бошловчи чавандозлар иштирок этган «F» тоифасида Нигина Жўрақулова биринчи ўринни эгаллади. Ҳасан Нодиров иккинчи, Сардор Ўринбоев учинчи бўлди.
Бошловчи отлар тоифасида Улуғбек Усмонов ғолиб деб топилди. Аъзам Толиббоев иккинчи, Баҳодир Қодиржонов учинчи ўринни эгаллади.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА