15 май куни Тошкентда ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ва “Science and Innovation” халқаро илмий журнали ҳамкорлигида “Глобал иқлим ўзгариши ва озиқ-овқат хавфсизлигида ўсимликлар генетикаси ҳамда экспериментал биологиянинг аҳамияти” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

Анжуман глобал иқлим ўзгаришининг агробиотехнологик хавфсизликка таъсирини таҳлил қилиш, ўсимликлар генетикаси, молекуляр биология, биоинформатика ва биотехнология соҳаларидаги илғор ютуқлар билан ўртоқлашиш, ҳамда илмий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.  

Тадбирда, генетика ва селекцияда инновацион ёндашувлар, ўсимликларнинг генетик хилма-хиллиги, абиотик ва биотик стрессларга чидамлилик механизмлари, молекуляр генетика ва биоинформатика, ўсимликлар биокимёси ва биотехнологияси ҳамда фитопатогенлар ва уларга қарши биологик кураш усуллари мавзулари муҳокама қилинди.  

Анжуманда Ўзбекистон, МДҲ, Европа, Осиё ва бошқа минтақалардан 400 дан зиёд иштирокчи қатнашди. Улар орасида 20 нафар хорижий олим, юзлаб маҳаллий тадқиқотчилар, докторантлар ва талабалар ҳам бор.  

Илмий экспертлар ҳайъатига 250 дан ортиқ илмий мақолалар тақдим этилди, улардан 150 таси саралаб олинди, 40 та мақола эса хорижий муаллифлар томонидан юборилган.

Танлаб олинган мақолалар анжуман доирасидаги махсус сессияларда муҳокама қилинмоқда.  

Сараланган мақолалар Полшанинг Index Copernicus, Европа платформалари — Zenodo ва OpenAIRE ҳамда ilmiyanjumanlar.uz порталида эълон қилинади.

Шу билан биргаликда, мақолалар Google Scholar тизими орқали индексланади, бу эса уларнинг халқаро миқёсда тан олинишини таъминлайди.

Анжуман ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биология соҳаларидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни бирлаштириш, иқлим ўзгариши ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича глобал муаммоларга ечим топишда муҳим қадам бўлмоқда.  

Шу билан бирга, ёш олимлар ва илмий муассасалар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорлик имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.  

М.Эшмирзаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Глобал иқлим ўзгариши шароитида озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман Тошкентда ўтказилди