“Глобал инновация индекси – 2025” тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур индекс йиллик халқаро рейтинг бўлиб, унда мамлакатларнинг инновацион ривожланиш даражаси ва рақобатбардошлиги баҳоланади.

Ўзбекистон адлия вазири Акбар Тошқулов тақдимотдаги чиқишида давлат томонидан инновацион ривожланиш масаласига олий даражада эътибор қаратилаётганига урғу берди. Ўзбекистон кейинги тўққиз йил (2015-2024 йиллар оралиғи) ичида ушбу рейтингда 40 поғона юқорилаганини таъкидлади.

Интеллектуал мулк соҳасидаги лойиҳалар ва доимий ислоҳотлар, стартапларни қўллаб-қувватлаш ва рақамли хизматларни жорий этишни мамлакат инновацион ривожланишининг асосий омиллари сифатида қайд этди.

Ўзбекистоннинг келгусида билим ва инновацияга асосланган иқтисодиёт барпо этиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга интилиши алоҳида таъкидланди.

Глобал инновация индекси – 2025” натижаларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилга нисбатан 4 поғона юқорилаб, 79-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллади.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Глобал инновация индекси – 2025”: Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринда