ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида аҳолига электр энергияси етказиб беришда узлуксизликни таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
[gallery-9446]
Хусусан, жорий йил “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида Ғиждувон туманининг “Саидкент” ва “Баққоллар” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. “Бухоро ҳудудий электр таъминоти корхонаси” акциядорлик жамияти ҳамда “Ғиждувон туман электр таъминоти” корхонаси ходимлари томонидан туманнинг Саидкент маҳалласи ҳудудига 225 дона мустаҳкам темир-бетон таянч устун ўрнатилди. 10 минг 800 метр узунликда 0,4 киловольт кучланишдаги электр узатиш тармоғи замонавий СИП кабеллари ҳамда 900 метр узунликдаги 10 киловольтли электр узатиш тармоғи тортилди. Истеъмолчиларга янада сифатли электр энергиясини етказиб бериш мақсадида қўшимча 1 дона 250 кВА қувватдаги янги трансформатор пункти ўрнатилди ва 1 дона қуввати 100 кВА бўлган трансформатор пункти 250 кВА қувватлисига алмаштирилди. Шунингдек, мавжуд 4 дона трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилиб, электр энергияси таъминоти яхшиланди.
“Баққоллар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 82 дона маънан эскирган симёғочлар янгиланиб, янги темир-бетон таянч тикланди. 4 минг 800 метр узунликдаги электр узатиш тармоғи янгиланди, ҳимояланган СИП кабеллари тортилди. Дастурга биноан, ҳудуддаги 160 кВА қувватдаги трансформатор пунктининг қуввати оширилиб, 250 кВА қувватдагисига алмаштирилди, иккитаси мукаммал таъмирланди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА