ФОТОРЕПОРТАЖ
Термизда бадиий гимнастика бўйича “Вазир кубоги” учун ўтказилаётган спорт мусобақасининг шаҳар босқичи баҳслари бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 23 декабрдаги “Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган мусобақада шаҳар умумтаълим мактабларининг 1-4-синф ўқувчи қизлари Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги учун беллашди.
[gallery-19685]
Гуруҳ машқлари ва шахсий дастурда олиб борилган мусобақа қизғин кечди.
Биринчи ўрин 9-умумтаълим мактаби жамоасига насиб этди. 21-мактаб гимнастикачи қизлари иккинчи ҳамда 11-умумтаълим мактаби жамоаси учинчи ўринга сазовор бўлди.
Ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА