Германиялик таниқли профессор Aксел Хайденрайх Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиалида мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Кейинги йилларда малакатимиз тиббиёт соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Натижада аҳоли саломатлигини сақлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати янги босқичга кўтарилди. Айниқса, соҳада ривожланган давлатлар билан яқин ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши кўплаб хасталикларни эрта аниқлаш, самарали даволаш, жумладан, аввал имкони бўлмаган мураккаб жарроҳлик операцияларини юртимизда ўтказиш имконини бермоқда.

Андижонда германиялик таниқли мутахассис, профессор Aксел Хайденрайх томонидан “Сийдик пуфаги саратони” билан касалланган беморда ўтказилган жарроҳлик амалиёти фикримизга бир мисолдир. 
Профессор Aксел Хайденрайх урология, уро-онкология, махсус урологик ва роботик жарроҳлик бўйича йирик ва таниқли мутахассис. У 2015 йилдан Кёльн университети касалхонаси урология, уро-онкология, урологик мутахассислик ва роботожарроҳлик бўлимининг бош шифокори сифатида фаолият олиб боради.

Шунингдек, пррофессор Aксел Хайденрайх Германия онкологлари жамияти, Уроонкологлар уюшмаси бошқаруви раиси, Германия онкологлар жамиятининг мояк саратонини ўрганиш бўйича фанлараро ишчи гуруҳи бошқаруви раиси, Европа урология жамиятининг простата саратонини даволаш ва Европа уро-онкология жамияти раиси, Франция, Беларусь, Россия, Туркия сингари кўплаб мамлакатлар Уро-онкология жамиятлари маслаҳат кенгашлари аъзоси ҳисобланади.

Муваффақиятли ўтган жарроҳлик операцияси унда қатнашган ўндан ортиқ андижонлик мутахассислар учун ҳақиқий маҳорат дарси бўлди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзA

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германиялик шифокор мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказди